АҚШ космосга Украинадаги урушнинг сифатли тасвирини олиш учун ракета жўнатди
Олам
−
02 Июль 2022
8013Кеча, 1 июль куни Американинг “United Launch Alliance” компанияси космосга юқоридан Украинадаги жанг майдонининг юқори сифатли тасвирини олиш учун иккита сунъий йўлдошга эга Atlas V ракетасини учирди. Бу ҳақда компания веб-сайтида маълум қилинган.
Қайд этилишича, “Энергомаш” (Роскосмоснинг бир қисми) томонидан ишлаб чиқилган, Россиянинг РД-180 двигатели билан жиҳозланган ракета Канаверал бурнидаги (Флорида) космодромдан АҚШнинг Шарқий қирғоғи вақти билан соат 19:15 да учирилган.
Дастлаб, ракетани учириш жорий йилнинг 30 июнь куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ булутли ва яқинлашиб келаётган момақалдироқ туфайли жараён бир кунга кечиктирилган.
Ракета бортида иккита қурилма мавжуд бўлиб, улардан бири – WFOV сунъий йўлдоши инфрақизил датчик билан жиҳозланган ва АҚШ ҳарбийларига жанг майдонининг юқори сифатли тасвирини олишга имкон беради.
USSF-12 Ring деб номланган иккинчи қурилманинг мақсади фақатгина келажак технологияларини намойиш қилиш. Иккала сунъий йўлдош ҳам экватордан тахминан 36 000 километр баландликда геостационар орбитада бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь