АҚШ Корея ярим оролидаги вазиятдан Хитойга қарши фойдаланмоқчи 

Олам

image

Қўшма Штатлар Корея ярим оролидаги мавжуд вазиятдан Хитойга тўсиқлар яратиш ва унга қарши иттифоқ тузиш учун фойдаланмоқда. Бу ҳақда бугун, 15 апрель куни Хитой ҳукуматининг Корея яримороли бўйича махсус вакили Лю Сяомин маълум қилди.

“Биз АҚШнинг Корея ярим оролидаги муаммолардан Хитойга аралашиш мақсадида фойдаланиш ниятидан хавотирдамиз. Бу уларнинг Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги иттифоқдошлари билан алоқа қилиш, Жанубий Корея ва Япония билан иттифоқни мустаҳкамлаш стратегиясининг бир қисмидир”, дейди Хитой вакили.

Лю Сяомин КХДР ядро дастурининг ривожланиши билан боғлиқ хавотирларга изоҳ бериб, одамлар асосий эътиборни Шимолий Кореянинг ядровий синовлари ва ракета учиришларига қаратиши, бироқ бунинг сабаби билан қизиқмаслигини билдирган. Унинг айтишича, Пхеньяннинг бундай амалиётига минтақада ҳеч қандай механизм, хавфсизлик тузилмаси йўқлиги сабаб бўлмоқда.

Маълумот учун, йил бошидан бери Корея ярим оролида ёки унинг яқинида АҚШ, Жанубий Корея ва Япония қуролли кучларининг турли гуруҳлари иштирокида КХДРни жиловлаш бўйича бир неча ҳарбий машғулотлар ўтказилди. Бугун, 15 апрель куни эса ушбу давлатларнинг мудофаа вазирликлари вакиллари Вашингтонда КХДР таҳдидларининг олдини олиш мақсадида ракета ва сув ости кемаларига қарши машқларни мунтазам ўтказиш имкониятини муҳокама қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой КХДР

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг