АҚШ Киевга Путин билан гаплашиш олдидан реал позиция олишни тавсия қилди
Олам
−
14 Ноябрь 2022
4613АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан Украина раҳбариятига Россия билан музокаралар олдидан олиниши керак бўлган реал позиция ҳақида ўйлашни таклиф қилди. Бу ҳақда кеча, 13 ноябрь куни “The Wall Street Journal” манбаларга таяниб хабар берди.
Уларга кўра, Салливан 4 ноябрь куни Киевга ташрифи чоғида [Украина Президенти Владимир] Зеленский жамоасига музокаралар учун реал талаблар ва устуворликлар ҳақида ўйлашни бошлашни тавсия қилган. Нашрнинг ёзишича, гап, хусусан, Киевнинг Қрим мақоми борасидаги позицияси ҳақида бормоқда.
Аввалроқ” Politico” газетаси ўз манбаларига таяниб, АҚШ маъмурияти Украина Президентини Россия Президенти Владимир Путин билан музокара ўтказиш мумкин эмаслиги ҳақидаги бандни мулоқотни бошлаш шартлари рўйхатидан чиқариб ташлашга ундагани ҳақида хабар берган эди. Нашр таъкидлаганидек, позициянинг ўзгариши АҚШ Президенти Жо Байден маъмуриятининг юмшоқ турткиси билан бевосита боғлиқ.
Зеленский 4 октябрь куни Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг Россия етакчиси Владимир Путин билан музокара олиб бориш мумкин эмаслиги ҳақидаги қарорини ижро этди. Ўз навбатида, 31 октябрь куни Россия етакчиси, агар Зеленскийнинг истаги бўлмаса, Украина билан ҳеч қандай келишувни муҳокама қилиш имкониятини кўрмаётганиниайтди. Бироқ, Путин таъкидлаганидек, Москванинг музокаралар учун яхши нияти маълум ва ўзгармасдир. Россия Федерацияси Президенти келишувларга эришиш учун музокаралар столига ўтириб, музокаралар олиб бориш зарурлигига эътибор қаратди.
LiveБарчаси