АҚШ Киевга НАТО аъзоси каби хавфсизлик кафолатларини тақдим этишга тайёр – “Axios”
Олам
−
13 Декабрь 1364 2 дақиқа
АҚШ маъмурияти Украинага Шимолий Атлантика шартномасининг 5-моддаси асосида хавфсизлик кафолатларини тақдим этишга тайёр. Бу ҳақда бугун, 13 декабрь куни АҚШнинг юқори лавозимли расмийсига таяниб, “Axios” нашри хабар берди.
“Биз украиналикларга, бир томондан, чекланмаган ваколат бермайдиган, иккинчи томондан эса етарлича ишончли бўлган хавфсизлик кафолатларини беришни истаймиз. Биз бу масалани овоз бериш учун Конгрессга киритишга тайёрмиз”, дейди расмий.
Унинг айтишича, ушбу кафолатлар Конгресс томонидан маъқулланиши ва мажбурий юридик кучга эга бўлиши керак. Расмий, шунингдек, учта алоҳида келишув тузиш режалаштирилаётганини аниқлаштирди:
- тинчлик тўғрисида,
- хавфсизлик кафолатлари ҳақида ҳамда
- Украинани тиклаш бўйича.
“Axios” маълумотларига кўра, АҚШнинг янги режаси Украина томонидан ҳудудининг 20 фоизидан воз кечишни назарда тутади.
“Жорий таклифга биноан, уруш Украина ўз ҳудудининг 80 фоизи устидан суверенитетни сақлаб қолиши, ўз тарихидаги энг катта ва энг ишончли хавфсизлик кафолатларини олиши ҳамда фаровонликни таъминлаш бўйича жуда катта чора-тадбирлар пакетини қўлга киритиши билан якунланади”, дейди АҚШ маъмурияти вакили.
“Axios” қайд этишича, бир қатор Европа давлатлари раҳбарлари Украина Президенти Владимир Зеленскийга, агар келишув Киевни Россия қўшинлари томонидан ҳали эгалланмаган ҳудудларни ҳам беришга мажбур этса, уни имзолашга шошилмасликни маслаҳат берган. Шунингдек, Россия Вашингтон таклифларини қўллаб-қувватлайдими-йўқми, ҳозирча номаълум.
“The Wall Street Journal” газетаси маълумотларига кўра, буни Оқ уй ҳам тасдиқлаган, 13 ёки 14 декабрь кунлари АҚШ Президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф ҳамда Трампнинг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер Берлинда Европа етакчилари ва Владимир Зеленский билан учрашади.
Шимолий Атлантика шартномасининг 5-моддасида мустаҳкамланган жамоавий мудофаа тамойили АҚШ ва Европа иттифоқчиларини блок аъзоларидан бирига қилинган ҳужумни бутун “трансатлантик ҳамжамият”га қилинган ҳужум сифатида баҳолашга мажбур қилади.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь