АҚШ кимларга виза беришни тўхтатгани маълум бўлди

Олам

image

Аввалроқ, АҚШ 75 та давлат, жумладан, Ўзбекистон фуқароларига ҳам виза беришни номаълум муддатга тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, бу пауза фақат иммиграцион визаларга тааллуқли.

Маълумот учун, АҚШнинг иммиграцион визаси – бу чет эл фуқаросига АҚШ ҳудудида доимий яшаш ҳуқуқини берадиган виза тури бўлиб, у орқали шахс мамлакатга киргач доимий резидент мақомини олади. Бундай виза АҚШда доимий яшаш, ишлаш, ўқиш ва қонун доирасида бизнес юритиш имконини беради ҳамда келажакда АҚШ фуқаролигини олиш учун мурожаат қилиш ҳуқуқини яратади. Иммиграцион визалар бир неча асосий тоифаларга бўлинади:

  • АҚШ фуқаролари ёки доимий резидентларнинг яқин қариндошлари учун мўлжалланган;
  • иш асосидаги визалар – АҚШ иш берувчисининг таклифи асосида малакали мутахассислар, инвесторлар ва бошқа касб эгалари учун берилади;
  • Diversity Visa дастури (Green Card лотереяси) иммиграция даражаси паст бўлган давлатлар фуқаролари учун ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон ҳам ушбу рўйхатга киради;
  • шунингдек, диний ходимлар, қочқинлар, бошпана олган шахслар ва АҚШ манфаатларига хизмат кўрсатган айрим тоифалар учун махсус иммиграцион визалар мавжуд.

Иммиграцион виза ноиммиграцион визалардан фарқ қилади, чунки у вақтинчалик эмас, балки АҚШда доимий яшашни кўзда тутади.

АҚШ жорий этаётган пауза ноиммиграцион виза – вақтинчалик (туризм, ўқиш, иш сафари, даволаниш ва бошқалар) визаларга тааллуқли эмас.

Аризаларни кўриб чиқиш жорий йил 21 январдан бошлаб тўхтатилади. Қайд этилишича, вазирлик виза бериш тартибини қайта кўриб чиқаётган бир пайтда пауза “ноаниқ муддатга” давом этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси (DV) дастури бўйича визалар беришни тўхтатиб қўйгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ виза иммиграцион виза

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг