АҚШ Хитойдаги мусулмонлар ҳуқуқлари ҳақида қайғуриб, Яқин Шарқда уларни ўлдиради – Ван И

Олам

image

АҚШ Хитойдаги мусулмонларнинг ҳуқуқлари бўйича ташвиш билдириш билан бирга, Яқин Шарқда урушлар келтириб чиқармоқда ва бу орқали кўплаб мусулмонларнинг ўлишига сабаб бўляпти.  Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Нью-Йоркда бир қатор давлатлар Ташқи ишлар вазирлари билан учрашув чоғида маълум қилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 24 сентябрь куни Женевада Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида АҚШ ва бир нечта бошқа давлатлар Шинжон масаласи мунозарасида Хитойдаги инсон ҳуқуқлари аҳволини танқид қилган.

“Ҳаммада савол туғилади: нега АҚШ мусулмонлар ҳуқуқларига шунчалик қайғуриб, Яқин Шарқда урушларни келтириб чиқаради, бу масъулиятсизлик эса мусулмонлар орасида катта қурбонликларга олиб келади?” деди у.

Хитой Ташқи ишлар вазири АҚШнинг бундай ҳаракатлари “иккиламчи стандартларни” яна бир бор намойиш этганини таъкидлади ва нега АҚШ араб халқларига нисбатан тарихий ноҳақликка кўз юмётганини ва Фаластиннинг БМТда тўлиқ ҳуқуқли аъзолигини қўлламаслигини савол остига қўйди.

“Нега улар Ғазо секторида доимий тинчлик ўрнатиш ва Исроил қўшинларини тўлиқ олиб чиқишда етарли роль ўйнамайди?" деди Ван И.

Хитой дипломати мусулмон давлатлар Пекинни кенг қўллаб-қувватлаётганини ҳамда АҚШ ва унинг баъзи иттифоқчилари Хитой ва ривожланаётган мамлакатлар ички ишларига аралашишига уринишининг тобора оммалашаётганини таъкидлади. Шунингдек, Ван И Ғарб давлатлари инсон ҳуқуқларини бузишига мисоллар яқин ўтмишда ҳам мавжудлигини маълум қилди.

“Уларнинг бизга юқоридан ақл ўргатишга ҳаққи йўқ. Ғарбнинг туҳмат кампанияси муваффақият қозонмайди. Биз бошқа давлатлар билан инсон ҳуқуқлари бўйича тенг равишда ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Хитой эшиклари бутун дунё учун очиқ, биз барча давлатлардан дўстларни Хитойга таклиф қиламиз”, деди у.

Маълумот учун, АҚШ Хитой ҳукуматини Шинжон-Уйғур автоном ҳудудида ислом динига эътиқод қилувчи уйғурларни қирғин қилиш ва инсон ҳуқуқларини бузиш билан айблайди. Шу асосда, 2021 йил 23 декабрда Америка Қўшма Штатларида ушбу ҳудуддан товарлар импортига чекловлар ҳамда мажбурий меҳнат бўйича жисмоний ва юридик шахслар устидан санкциялар киритадиган қонун кучга кирган.

Эслатиб ўтамиз, 24 сентябрь куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 79-сессиясидаги нутқида Туркий давлатлар ташкилоти Хитой билан уйғурлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мулоқот олиб бораётганини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой мусулмонлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made