АҚШ Хитой компаниясини “Вагнер”га ёрдам бераётганликда айблади
Олам
−
01 Март 2023
4746АҚШ Давлат котибининг Шарқий Осиё ва Тинч океани масалалари бўйича ёрдамчиси Дэниел Критенбринк Хитойнинг Spacety Co компаниясини Россиядаги “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясига сунъий йўлдош тасвирларини жўнатаётганликда айблади. У бу ҳақда АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар қўмитасида ўтказилган тингловда айтиб ўтган, дея хабар қилди “Reuters”.
“Қора рўйхатга киритилган компаниялардан бири Spacety Co “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясига сунъий йўлдош тасвирларини тақдим этди”, дейди Давлат департаменти раҳбари ёрдамчиси.
Критенбринкнинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар Россия Украинада фойдаланиши учун Хитой унга ҳарбий ёрдам кўрсатиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларни ўрганиб келмоқда.
“Мен мамнуният билан қайд этишим мумкинки, иттифоқчилар бу масала бўйича бизнинг ташвишларимизга шерик бўлади”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Украинага минглаб ёлланма аскарларни сафарбар этганликда гумонланаётган Россиянинг “Вагнер” ҳарбий гуруҳини “трансмиллий жиноий ташкилот” деб эълон қилмоқчилигини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь