АҚШ “Вагнер” гуруҳини трансмиллий жиноий ташкилот деб эълон қилмоқчи

Олам

image

АҚШ Украинага минглаб ёлланма аскарларни сафарбар этганликда гумонланаётган Россиянинг “Вагнер” ҳарбий гуруҳини “трансмиллий жиноий ташкилот” деб эълон қилмоқчи. Бу ҳақда бугун, 21 январь куни Оқ Уй матбуот хизмати маълум қилди.

Манбага кўра, Қўшма Штатлар “Вагнер”нинг Украинадаги ҳаракатлари суръатини камайтириш учун жавоб чоралари кўрмоқчи. Мамлакат келгуси ҳафта “Вагнер” ҳаракати ва унинг таъминот ҳамкорлари тармоғига қарши янги санкциялар киритади.

АҚШ ҳукуматининг миллий хавфсизлик бўйича котиби Жон Кирби маълум қилишича, ҳозир Украинада 50 мингга яқин “Вагнер” ёлланма аскарлари бор. Уларнинг Украинада мавжудлиги ваҳшийликларга, инсон ҳуқуқлари поймол қилинишига олиб келмоқда.

Вагнерчилар фаолиятига янгича тус бериш АҚШ ҳукуматига Сурия, Ливия ва Марказий Африка Республикасида фаолият юритаётган бошқа парамилитар ҳарбий тузилмаларга нисбатан ҳам кенг санкциялар қўллаш имконини беради. Ушбу тузилмалар таркиби асосан маҳкумлардан иборат бўлиб, АҚШ мудофаа раҳбарияти вакили Кирбининг сўзларига кўра, Украинага юборилган “Вагнер” гуруҳи аскарларининг ҳам тахминан 80 фоизи жазони ижро этиш муассасаларидан жалб этилган.

АҚШ вакили қўшимча қилишича, бугунги кунда “Вагнер” гуруҳи Россиянинг мунтазам ҳарбий кучларига рақобат қила оладиган даражага етган. Америка расмийлари, шунингдек, “Вагнер” асосчиси, бизнесмен Евгений Пригожин ва Владимир Путин ўртасида “қарама-қаршилик кучаймоқда” деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, “Вагнер” гуруҳига раҳбарлик қилиши айтилаётган Евгений Пригожин 2022 йилнинг март ойида Россия Тергов қўмитасига “америкаликлардан таркиб топган уюшган жиноий гуруҳ уни ўғирлашга уриниши” тўғрисида баёнот билан мурожаат қилган.

Маълумот ўрнида, Россияга дахлдор “Вагнер” каби хусусий ҳарбий компанияларнинг анъанавий қуролли кучлардан устунлик томони шундан иборатки, улар ёлланма қотил каби пул ёки бошқа келишув эвазига ҳар қандай ҳудудда ҳарбий вазифани амалга оширади. Шу билан биргаликда, буюртмачи давлат номи сир қолади.

Бундан ташқари, хусусий ҳарбий компания аскарларидан бирор киши ҳарбий ҳаракатлар вақтида ҳалок бўлса, бу ҳеч қаерда рўйхатга олинмайди. Анъанавий қуролли кучлардаги аскарнинг ўлими каби маҳаллий аҳоли орасида ҳукуматга нисбатан норозилик кайфиятини уйғотмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made