АҚШ Хитой бўйича режасидан воз кечди

Олам

image

Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳри фонд биржаси Хитойнинг учта йирик компанияси акцияларининг савдосини тўхтатиш ниятидан воз кечди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. 

“Назорат қилувчи органлар билан қўшимча маслаҳатлашувлардан сўнг, биржа раҳбарияти “Учта компания акцияларини биржа савдоларидан чиқариш ҳақида 2020 йил 31 декабрдаги қарорни қабул қилмаслик тўғрисида” ги тўхтамга келди”, дейилган хабарда. 

Қайд этилишича, қарор жорий йилнинг 11 январидан кучга киради.

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг декабрь ойи охирида биржа маъмурияти АҚШ талабларидан келиб чиқиб, Хитойнинг China Mobile, China Unicom ва China Telecom Hong Kong компаниялари акцияларини савдога қўйишни бекор қилганини ҳақида хабар берган. Ушбу қадам АҚШ Президенти Дональд Трампнинг 2020 йил ноябрь ойида Хитой қуролли кучлари билан боғлиқ бўлган бир қатор Хитой компанияларига Америка сармояларини тақиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолаши билан боғлиқ эди. Хитой расмийлари ушбу фармоннинг Трамп томонидан имзоланишини қоралади. Улар Вашингтонни Хитой компанияларига босим ўтказишни тўхтатишга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг