АҚШ Хитой билан урушга тайёрланмоқда – NYT
Олам
−
30 Октябрь
5480АҚШ Қуролли кучлари Хитой билан юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий урушга тайёрланмоқда. Бу ҳақда “New York Times” хабар берди.
Нашрнинг таъкидлашича, АҚШ президентлигига номзодлар Дональд Трамп ва Камола Ҳарриснинг позицияси Украина ва Яқин Шарқдаги можаролар бўйича фарқ қилади, аммо ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда ким ғалаба қозонишидан қатъи назар, “АҚШ Хитой билан урушга тайёргарлик кўришда давом этаверади”.
“АҚШ армияси ўзини ва юз минглаб йигит-қизларни яна бир урушга тайёрламоқда. Ҳарбийлар Украинанинг Россияга қарши жангларини кузатиш натижасида тўпланган янги манёврлар устида ишлаяпти”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Хитой ва АҚШ каби ядровий қуролга эга бўлган йирик давлатларнинг можароси хавфли бўлади. Бу АҚШ ҳарбийлари орасида йўқотишларга олиб келиши мумкин.
Тайваннинг ўзига хос мудофаа тизимлари мавжуд бўлсада, ҳарбий мутахассислар орол АҚШнинг ёрдамисиз Хитойнинг потенциал ҳужумини қайтариши мумкин эмас деб баҳолайди.
Газетанинг таъкидлашича, АҚШ ҳарбийлари аллақачон Японияда жойлашган бўлиб, у ерда тахминан 54 минг киши, Жанубий Кореяда эса 25 минг киши бор. Уларнинг бир қисми Филиппинда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тайвань Мудофаа вазирлиги АҚШ ҳукумати билан Хитойнинг мумкин бўлган ҳужумини олдини олиш мақсадида мингта жанговар дрон сотиб олишга имкон берувчи келишув имзолаганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси
30 Октябрь