АҚШ Халқаро жиноий суд Исроилни тергов қилишига қарши чиқди
Олам
−
30 Апрель
4208Вашингтон Гаагадаги Халқаро жиноий суд томонидан Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва Исроилнинг бошқа юқори мартабали амалдорларини ҳибсга олишга ордер бериши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб қайтарди. Бу ҳақда кеча, 29 апрель куни Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер баёнот берди.
Унинг айтишича, АҚШ терговни қўллаб-қувватламайди, чунки Вашингтоннинг Гаагадаги Халқаро жиноий суд бундай юрисдикцияга эга эмаслигига ишончи комил.
“Axios” порталининг манбаларига таяниб хабар қилишича, АҚШ Конгрессининг Демократик ва Республикачилар партияси вакиллари ХЖСни Исроилнинг юқори мартабали амалдорларини ҳибсга олиш учун ордер бериш эҳтимоли АҚШ томонидан жавоб чоралари билан кутиб олинишидан огоҳлантирмоқда.
Қайд этилишича, тайёрланаётган қонун лойиҳаси ижро ҳокимиятини ХЖС томонидан ҳибсга олишга ордер берилганига муносабат билдиришга мажбур қилади. Демократлар ва республикачилар суднинг Исроилга нисбатан тергов олиб боришига қарши чиқди.
Манбага кўра, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ Президенти Жо Байдендан ХЖС ордерлари чиқарилишига йўл қўймасликни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил ОАВлари Нетаньяху ХЖС уни, шунингдек, Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант ва Бош штаб бошлиғи Герзи Ҳалевини ҳибсга олиш учун ордер беришидан қўрқаётгани ҳақида хабар қилган эди. Исроил телевидениесининг 12-каналининг Гаагадаги манбалари ҳибсга олиш бўйича ордер АҚШ санкциясисиз амалга ошмаслигини таъкидлади.
LiveБарчаси