AҚШ Қобулга қўшимча кучларини кирита бошлади
Олам
−
14 Август 2021
10797Aмерика Қўшма Штатлари Қобулдаги элчихонасининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Aфғонистонга қўшимча кучларни кирита бошлади. Уларнинг асосий қисми ҳафта охиригача шаҳарга жойлаштирилади. Бу ҳақда РИA Новости хабар бермоқда.
"Биз бир кун олдин эълон қилганимиздек, бугун қўшинларимизни ҳаракатга келтирдик. Aйни пайтда денгиз корпуси батальонларидан бир қисми Қобулда, қолган кучлар яқин бир неча кун ичида етиб боради", дейди AҚШ Мудофаа вазирлиги Матбуот котиби Жон Кирби.
Маълум бўлишича, Aмерика ўзининг Aфғонистондаги фуқароларни, биринчи навбатда дипломатларини мамлакатдан олиб чиқмоқчи. Бу ишни осонлаштириш мақсадида, Қобул аэропортига вақтинча 3000 аскарини жойлаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Канада ва Буюк Британия ҳам Қобулдаги элчихонасини ҳимоя қилиш учун ўзининг махсус кучларини Aфғонистонга юбормоқчи эди.
Фаоллашган “Толибон” ва Афғонистондаги кескинлик
Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йилнинг апрелида АҚШ Президенти Жо Байденнинг республикада Америка қуролли кучларининг операцияси якунига етганини эълон қилганидан сўнг, анча ёмонлашди.
Жорий йилнинг 13 июль ҳолатига кўра, Қўшма Штатлар ўз қўшинларининг 95 фоизидан кўпроғини Афғонистондан олиб чиқиб кетиб бўлди. Бу жараён 31 августга қадар якунланиши кутилмоқда. Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Жумладан, Италия, Австралия ва Германия кучлари, аллақачон, мамлакатдан чиқиб кетган. Ҳозирда “Толибон” Aфғонистоннинг 34 вилоят марказининг 12 тасини назорат қилмоқда.
Хорижий қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши фонида “Толибон” ҳаракати мамлакат ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш мақсадида ҳужумларни кучайтирмоқда. Толибларнинг таъкидлашича, улар айни пайтда Афғонистоннинг 85 фоизини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳаракат кучлари бир қатор қўшни давлатлар — Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон билан чегарада жойлашган назорат пунктларини ҳам эгаллаб олган. Шундай бўлса-да, ҳаракат вакиллари Афғонистондан ташқарига чиқмасликларини ва қўшни давлатларга хавф солмасликларини қайта ва қайта таъкидламоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь