АҚШ қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказди

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Minuteman III қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда АҚШ Космик кучлари матбуот хизмати хабар берди.

Жанг каллаги билан жиҳозланмаган ракета 6 сентябрга ўтар кечаси Калифорниядаги Ванденберг базасидан учирилган.

Учиришга раҳбарлик қилган полковник Брайан Титуснинг сўзларига кўра, бу синовлар АҚШ ядровий кучларининг тайёрлигини кўрсатади ва миллий ядровий тўхтатувчи восита самарадорлигига ишонч уйғотади.

Пентагон матбуот котиби Пат Райдернинг қайд этишича, ракета синови мунтазам, бир неча йил аввал режалаштирилган.

Шунингдек, ҳарбийлар Қўшма Штатлар икки томонлама келишувларга мувофиқ, бўлажак учириш ҳақида Россияни олдиндан хабардор қилганини қўшимча қилган.

Minuteman III  – 1970 йилдан бери АҚШ армиясида хизмат қилиб келаётган қитъалараро баллистик ракета. Ракетанинг учиш масофаси тахминан 9,5 минг километрни ташкил қилади. Ушбу ракетанинг сўнгги синовлари 2023 йил апрель ойида бўлиб ўтган, учириш ҳам Ванденберг базасидан қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ баллистик ракета

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made