АҚШ Исроилга 7,4 млрд долларлик қурол сотади
Олам
−
08 Февраль
1443АҚШ маъмурияти Исроилга 7,4 миллиард долларлик янги қуроллар сотишни маъқуллади. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Пентагоннинг Мудофаа хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик агентлиги Конгрессга юборган билдиришномасига кўра, АҚШ Давлат департаменти Исроилга 7,4 миллиард долларлик қурол сотишни маъқуллади.
Хусусан, АҚШ маъмурияти Исроилга қиймати 660 миллион долларлик 3000 дона AGM-114 Hellfire ракеталари, шунингдек, 6,75 миллиард долларлик бомбалар, ўқ-дорилар, йўналтирувчи тизимлар, ракеталар ва тегишли жиҳозларни сотишни маъқуллади.
Шунингдек, Исроил 2166 та кичик диаметрли бомбалар, 2800 та 500 фунтлик портловчи бомбалар, 13000 та тўғридан тўғри ҳужум ўқ-дорилари (JDAM) кўрсатмалар тўпламлари ва турли тоифадаги минглаб бомбалар ва йўл-йўриқ тизимларини олади.
Қайд этиш жоиз, АҚШ маъмуриятининг бу ташаббуси Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Вашингтонда бўлганига тўғри келди. Агар 15 кун ичида АҚШ Конгрессидан сотувга тўсқинлик қилувчи эътирозлар келиб тушмаса, сотишни тасдиқлаш жараёни тугалланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Президент Дональд Трамп томонидан таклиф этилган ва кенг қораланган Ғазо аҳолисини кўчириш режасидан сўнг февраль ойининг ўрталарида Яқин Шарққа бориши ҳақида хабар берилганди.
Моҳимбегим Маъруфалиева
LiveБарчаси