АҚШ Исроилга 6 млрд долларлик қурол сотмоқда
Олам
−
20 Сентябрь 3629 1 дақиқа
АҚШ Исроилга тахминан 6 миллиард долларлик қурол сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда манбалар ва олинган ҳужжатларга таянган ҳолда “The Wall Street Journal” (WSJ) хабар берди.
WSJ маълумотларига кўра, АҚШ гўёки Исроилга қиймати 3,8 миллиард долларлик 30 дона AH-64 Apache ҳужум вертолётларини ва 1,9 миллиард долларлик 3250 та пиёда зирҳли техникаларни сотиш ниятида.
Қайд этилишича, бу қуролларни етказиб бериш камида 2-3 йил давом этиши мумкин ва молиялаштириш АҚШнинг ташқи ҳарбий ёрдам дастури орқали амалга оширилади.
Хабар қилинишича, савдо режаси Конгрессга тақдим этилади ва Вакиллар палатасининг ташқи алоқалар қўмитаси ва Сенатнинг ташқи алоқалар қўмитаси раҳбарлари томонидан маъқуллангандан сўнг расман эълон қилинади.
Қолаверса, бу режа 9 сентябрь куни Исроилнинг Қатарда ҲАМАС етакчиларига ҳужум қилишидан тахминан бир ой олдин Конгресс раҳбариятига етказилгани таъкидланган.
Шунингдек, агар бу келишув амалга оширилса, Исроилнинг AH-64 Apache вертолётлари парки қарийб икки баравар кўпайиши қайд этилган.
Live
Барчаси