АҚШ иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун 3 триллион доллар ажратилди
Олам
−
16 май 2020 5195 1 дақиқа
АҚШда Конгресснинг Вакиллар палатаси мамлакат иқтисодиётини 3 триллион доллар миқдорида қўллаб-қувватлашга қаратилган чоралар пакетини қабул қилди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Ушбу қонун лойиҳаси янги турдаги коронавирус COVID-19 пандемияси даврида АҚШ иқтисодиётига ёрдам кўрсатиши керак бўлади.
Ҳужжатга кўра, маҳаллий ҳокимият ва штат раҳбарларига тахминан 1 трлн доллар ажратилади. Бундан ташқари, танқидий соҳаларда, жумладан, соғлиқни сақлаш соҳасида ишлайдиганлар учун 200 миллиард доллар миқдорида фонд ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Шу билан бирга, ушбу қонунга мувофиқ, ишсизлик нафақалари, коронавирус учун тестлар ва таълим кредитлари учун 75 миллиард доллар ажратилиши режалаштирилган.
Ҳужжат Сенат томонидан маъқулланиши керак.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август