АҚШ Ички ишлар вазири коронавирусга чалинди

Олам 1020
image

Америка Қўшма Штатлари Ички ишлар вазири Девид Бернхардт COVID-19 вирусини юқтириб олди. Бу ҳақда “Reuters” вазирликнинг расмий вакили Николас Гудвинга асосланиб хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, кеча, 16 декабрь куни Бернхардт топширган коронавирус тести ижобий чиққан. Ички ишлар вазирида касаллик аломатлари йўқ бўлган ва у ўзини изоляция қилишда давом этган.

“Washington post” газетасига кўра, 51 ёшли Бернхардт АҚШ Президенти Дональд Трамп 16 декабрь куни Вазирлар маҳкамаси йиғилишидан олдин ҳам коронавирусга тест топширган ва ижобий жавоб олган. Шунинг учун Вазир йиғилишда қатнашмаган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 6
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×