АҚШ генерали Исроилга келди

Олам

image

АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари Майкл Курилла Исроилга ташриф буюрди ва у ерда Мудофаа кучлари Бош штаби раҳбари Херци Ха-Леви билан учрашди. Бу ҳақда Исроил Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

“15 декабрь куни АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) раҳбари генерал Майкл Курилла Исроил мудофаа кучлари Бош штаби бошлиғи генерал-лейтенант Херци Ха-Левининг расмий меҳмони сифатида Исроилга ташриф буюрди”, дейилади вазирлик баёнотида.

Айтилишича, ташриф давомида Курилла ва Ха-Леви хавфсизлик масалалари, стратегик алоқалар, шунингдек, гуманитар ёрдам масалаларини муҳокама қилган.

Ушбу ташриф АҚШ генералининг Исроилга учинчи маротаба боришидир.

Маълумот учун, Майкл Курилла жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонга келганди. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов билан бўлиб ўтган учрашувда томонлар ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган масалалар борасида ҳамкорликни давом эттириш имкониятларини кўриб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Биньямин Нетаньяху Исроил ва АҚШ тарихни ўзгартирадиган янгиликлар устида ишламоқда дея интервю берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил АҚШ генерали

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг