АҚШ Ғазога ҳаво орқали инсонпарварлик ёрдамини етказиб беришни тиклади
Олам
−
10 Июнь
2820Америка Қўшма Штатлар қамалдаги Ғазо сектори шимолидаги Исроил операциялари туфайли вақтинча тўхтатилган инсонпарварлик ёрдамларини ҳаво орқали етказиб беришни қайтадан бошлади. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) хабар берди.
"АҚШ Марказий қўмондонлиги 2024 йил 9 июнь куни Ғазо секторида давом этаётган можародан жабрланган тинч аҳолига зарурий ёрдам кўрсатиш учун Ғазо секторининг шимолида гуманитар ҳаво-десант операциясини ўтказди", дейилади CENTCOM хабарида.
Ҳисоботда қайд этилишича, Қўшма Штатлар қамалдаги Ғазо секторининг шимолий ҳудудларига 10 тоннадан ортиқ озиқ-овқатга тенг гуманитар ёрдам солинган контейнерларни ҳаво орқали етказишни ташкил қилган.
"Бугунга қадар Қўшма Штатлар Ғазо секторига ҳаво орқали 1050 тонна инсонпарварлик ёрдами етказиб берди", деб таъкидлади CENTCOM.
Маълумот учун, АҚШ 7 июнь куни Исроилнинг Ғазо сектори шимолидаги операциялари туфайли инсонпарварлик ҳаво ёрдамини тўхтатди.
LiveБарчаси