АҚШ Ғазодаги геноцид учун жавобгар – Маҳмуд Аббос

Олам

image

Президент Маҳмуд Аббос Қўшма Штатларнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Хавфсизлик Кенгашида Исроилни Ғазога қарши тажовузини тўхтатишга мажбурловчи резолюция қабул қилинишига тўсқинлик қилганини кескин қоралаб, бу ҳаракатни "тажовузкорлик ва ахлоқсизлик" деб таърифлади. Бу ҳақда Walfa ахборот агентлиги маълум қилди.

 “АҚШнинг Ғазо бўйича позицияси тажовузкорлик ва ахлоқсизликдир. Шу билан бирга, барча инсонпарварлик тамойиллари ва қадриятларини қўпол равишда бузиш ҳам дейиш мумкин. Ғазо секторида тўкилаётган фаластинлик болалар, аёллар ва қарияларнинг қони, Исроил томонидан содир этилган геноцид учун ҳам жавобгар” дейилади баёнотда.

Президент АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги бу ҳаракатини “[Исроил] ишғолини қўллаб-қувватловчи шармандали сиёсати ва Исроилнинг Фаластин халқига қарши шафқатсиз тажовузкорлиги” билан изоҳлади. Унинг таъкидлашича, Фаластин давлати бунга жавобан ўзнинг қатъий позициясини билдиради.

"АҚШнинг бу сиёсати уни Исроил босқинчи кучлари томонидан Ғазо, Ғарбий Соҳил ва Қуддусда фаластинликларга қарши содир этилган геноцид, этник тозалаш ва уруш жиноятларига шерик қилади", деди президент.

 У "бу сиёсат дунё учун хавфли бўлиб, халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солаётгани" ҳақида огоҳлантирди.

Президент Аббоснинг таъкидлашича, АҚШ маъмуриятининг ветоси халқаро ҳамжамиятни шубҳа остига қўяди ва "Исроил ишғолига Ғазо халқига қарши тажовузни давом эттириш учун "яшил чироқ" бўлиб хизмат қилади".

Шунингдек, Фаластин раҳбари “бу қарор АҚШни йиллар давомида таъқиб қилиши”га ишора қилиб, халқаро ҳамжамиятни Исроил томонидан босиб олинган Фаластин ҳудудларида, хусусан, Ғазода амалга оширилаётган геноцидни тўхтатиш, бу жиддий инқирознинг бутун дунёга таҳдид соладиган диний урушга айланиб кетишининг олдини олиш учун ечим излашга чақирди. 


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Ғазода ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйгани ҳақида маълумот берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ геноцид Маҳмуд Аббос Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made