АҚШ Филиппинга 500 млн доллар ҳарбий ёрдам беради
Олам
−
30 Июль
2823Хитойнинг минтақадаги фаол фаолияти фонида АҚШ Манила билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш доирасида Филиппинга 500 миллион доллар миқдорида ҳарбий ёрдам беради. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин бугун, 30 июль куни Филиппин пойтахтида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳарбий ёрдамнинг янги пакетини эълон қилди.
“Биз Филиппинга минтақадаги энг қадимги иттифоқдошимиз билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун қўшимча 500 миллион доллар миқдорида хорижий ҳарбий ёрдам беряпмиз”, деган Блинкен матбуот анжуманида.
Ёрдам апрель ойида Қўшма Штатлар томонидан тасдиқланган 2 миллиард долларлик йирик ҳарбий ёрдам ташаббусининг бир қисмидир. Филиппин Мудофаа вазири Жилберто Теодоронинг айтишича, молиялаштириш мамлакат мудофаасини мустаҳкамлайди ва “кераксиз ва ноқонуний тажовуз”нинг олдини олишга ёрдам беради.
Блинкеннинг айтишича, АҚШ Филиппин ва Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги бошқа давлатлар Хитойнинг Жанубий Хитой ва Шарқий Хитой денгизларидаги ҳаракатларидан хавотирда.
АҚШ дипломатияси раҳбари Хитой ва Филиппин ўртасида Иккинчи Томас Шоал ҳудудида тўқнашувларнинг олдини олиш бўйича яқинда имзоланган келишувни олқишлаб, бундай дипломатик келишув "истисно эмас, стандарт" бўлиши кераклигини айтди.
Журналистларнинг АҚШда бўлажак сайловлар натижаси Вашингтоннинг Манилани қўллаб-қувватлашига қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақидаги саволига Блинкен ва Остин АҚШ-Филиппин муносабатларида ҳеч қандай ўзгаришлар кутилмаслигига ишонч билдирди.
Пентагон раҳбари Филиппинни Конгрессда қўллаб-қувватлаш икки партиявий эканлигини таъкидлади. Блинкен ва Остин Манилага ташрифи чоғида Президент кичик Фердинанд Маркос билан ҳам учрашиб, минтақада барқарорликни сақлашда АҚШ ҳарбий ёрдамининг муҳим ролини таъкидлади.
Маркос, айниқса, Жанубий Хитой денгизида Филиппин ва Хитой ўртасидаги зиддият кучайиб бораётган бир пайтда, АҚШнинг Осиёда кучли ҳарбий мавжудлиги муҳимлигини яна бир бор таъкидлади. Қўшма Штатлар ва Филиппин мунтазам равишда қўшма машғулотлар ўтказади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь