АҚШ фикридан қайтдими? Пентагон Афғонистонга бомбардимончи самолётлар юбормоқда

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетиш пайтида ҳимоя қилиш учун мамлакатга узоқ масофали бомбардимончи самолётларни юборади. Бу ҳақда Пентагоннинг расмий вакили Жон Кирби маълум қилган.  

Унга кўра, АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Америка қўшинларини Афғонистондан хавфсиз олиб чиқиб кетишни таъминлашга қаратилган бир қатор қўшимча тадбирларни маъқуллаган. 

“У USS Eisenhower'ни (самолёт ташувчиси) АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлигининг операцион ҳудудида бир муддат ушлаб туришни маъқуллади. Шунингдек, у минтақага бир қатор узоқ масофали бомбардимончиларнинг жойлаштирилишини ҳам маъқуллади”, деган Кирби. 

Маълумот ўрнида, 14 апрель куни Президент Жо Байден АҚШнинг Афғонистондаги миссияси якунланганини ва 1 майдан бошлаб мамлакатдан қўшинларини олиб чиқишни бошлашини эълон қилганди. Унга кўра, қўшинларни олиб чиқиб кетиш 11 сентябргача якунланиши керак.   

2020 йил февраль ойи охирида АҚШ ва “Толибон” тинчлик шартномасини имзолади. Келишувларга кўра, Америка қўшинлари шартнома тузилганидан 14 ой ўтгач, аниқроғи 2021 йилнинг майигача Афғонистонни тарк этиши керак эди.

Бироқ, жорий йил январь ойида АҚШнинг янги Президенти Жо Байден маъмурияти “Толибон” билан тузилган шартномани қайта кўриб чиқиш ниятида эканини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ

Баҳолаганлар

262

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг