АҚШ элчиси Лавровнинг ядро можароси ҳақида айтганларини “шантаж”га тенглаштирди

Олам

image

АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливан Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг ядро урушига йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақидаги сўзларини танқид қилди. Америкалик дипломат кеча, 28 апрель куни CNN телеканалига берган интервьюсида шундай фикр билдирди.

“Биз ядровий шантажга берилмаймиз, лекин ядро қуролини пеш қилиш ва ядро [можароси] ёқасида мувозанат сақлашга ҳам тоқат қилмаймиз”, деган Салливан Россия Ташқи ишлар вазирининг сўзларига изоҳ бериш сўралганда.

Салливаннинг сўзларига кўра, Вашингтон “ядровий қуроллар бўйича масъулиятсиз полемикага аралашишни” режалаштирмаяпти. Қўшма Штатлар “АҚШга қарши ядровий тажовузни қайтаришга тайёр”, дея қўшимча қилган элчи.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Биринчи каналдаги “Катта ўйин” дастурига берган интервьюсида январь ойида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг “бешлик” доимий аъзолари ядро урушига йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида баёнот берганини эслатганди.

“Бу бизнинг принципиал позициямиз, биз шундан келиб чиқамиз. Албатта, мен ҳозир хавф-хатарлар жуда салмоқли бўлган пайтда, бу хавфларнинг сунъий равишда ошириб юборилишини истамаган бўлардим. Уларни хоҳлайдиганлар кўп. Хавф жиддий, бу ҳақиқат, уни пайқамаслик иложсиз”, деган ТИВ раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг