АҚШ долларининг прототипи 840 минг долларга сотилди 

Бу қизиқ 3621
image

1794 йилда АҚШ зарбхонаси томонидан зарб қилинган ва биринчи Америка долларининг прототипига айланган кичик мис танга кимошди савдосида 840 минг долларга сотилди. Бу ҳақда Heritage аукцион уйига асосланиб хабар берилган.  

Таъкидланишича, савдо 312 минг доллардан бошланган, аммо бир дақиқадан камроқ вақт ичида 840 минг долларга етган. 

Танга аввал тадбиркор Боб Симпсонга тегишли бўлган. 

У Филадельфия зарбхонаси томонидан зарб қилинган кумуш долларларга бироз ўхшайди, аммо улардан юлдузлари йўқлиги билан ажралиб туради. 

Юлдузларсиз бундай тангалар нумизматик ноёб топилма ҳисобланади. 

У 1876 йилгача бўлган даврда Филадельфия зарбхонасида қурилиш ишлари кетаётган пайтда топилган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 78
Рейтинг: 3
Теглар
t
×