АҚШ депортацияга учраган муҳожирларга кунлик жарима солмоқчи

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти мамлакатни тарк этиш ҳақида расмий буйруқ олган, аммо шунга қарамай қолаётган хорижликларга нисбатан жарима қўллашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ушбу ташаббусга оид ҳужжатлар билан танишган “Reuters” нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, режалаштирилаётган жарима миқдори ҳар бир кечиктирилган кун учун 998 доллар бўлади. Ушбу жарима олдинги йиллардан бошлаб ҳисобланади, яъни агар киши беш йил аввал мамлакатни тарк этиш ҳақида буйруқ олинган бўлса, бир миллион долларгача жарима ҳисобланиши мумкин. Жарималарни ундириш учун АҚШ расмийлари хорижликларга тегишли бўлган кўчмас мулкни мусодара қилишни ҳам кўзламоқда.

“Reuters”га кўра, Трамп маъмурияти бу чораларда 1996 йилги қонунга (Чиқиб кетмаганлик учун фуқаролик жарималари) асосланмоқда. У қонун Трампнинг президентликнинг биринчи муддатида, 2018 йилда ҳам қўлланилган. Трампдан кейин президент бўлган Жо Байден эса бу амалиётни тўхтатган.

АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги матбуот котиби Триша Маклафлин бу чораларни тасдиқлаган.

“Мамлакатни тарк этиш ҳақида расмий буйруққа бўйсунмаётган хорижликлар ёмон оқибатларга дуч келади. Улар ҳар кечиктирилган кун учун 998 долларлик жаримага тортилади”, деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат котиби Марко Рубио АҚШ визасига даъвогар айрим шахсларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини текширишни ва агар улар АҚШ ёки Исроилни танқид қилган бўлса, мамлакатга киришини тақиқлаш чораларини кўришни буюргани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп жарима депортация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг