АҚШ Россияни очиқчасига гаплашиб олишга чақирди

Олам

image

АҚШ Вашингтон ва Москва ўртасидаги очиқ мулоқотни икки тараф учун ҳам фойдали, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Энтони Блинкен АҚШ-Россия саммити мавзусида CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, Россия ҳукумати “тажовузкор ва мантиқсиз” ҳаракатларни давом эттирса, Америка жавоб чораларини кўришга тайёр. Шу билан бирга, Давлат котиби Вашингтон Москва билан “доимий ва келажаги маълум бўлган” алоқаларни афзал кўришини айтган. 

“Юзма-юз мулоқот қилиш жуда яхши имконият. Биз Россиянинг айни вақтдаги ҳаракатлари тўғрисида, шунингдек, улар аниқ ва доимий йўлни танлайдиган бўлса, бунга қандай муносабатда эканимизни айтишимиз мумкин бўлади”, дейди Давлат котиби.

Энтони Блинкен интервью давомида “Россиянинг саммитда иштирок этишини АҚШ тасдиқлайдими? ”, деган саволга аниқ жавоб бермаган.

“Расмий таклиф бўлганми, йўқми билмайман. Лекин биз бу масалани муҳокама қиламиз ва учрашув қачон ўтказилишини аниқлаштирамиз”, деган Блинкен.

Эслатиб ўтамиз, 21 апрель куни Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Президенти Владимир Путинни ҳарбий ҳаракатлар кетаётган Донбассда учрашишга таклиф қилганди.

Путин бунга жавобан ҳар қандай қулай вақтда икки томонлама муносабатларни Москвада муҳокама қилишга тайёрлигини эълон қилганди.

Кейинчалик, Украинанинг собиқ Президенти, Донбассдаги можарони ҳал қилиш бўйича алоқа гуруҳидаги Украина делегациясининг амалдаги раҳбари Леонид Кравчук Зеленский Москвага бормаслигини айтганди.

Маълумот ўрнида, сўнгги ойларда Россия ва Украина ўртасидаги муносабат совуқлашиб бормоқда. Бунга бир томондан Украинанинг НАТО ҳарбий блокига қўшилиш йўлидаги ҳаракатлари, иккинчи томондан эса Россиянинг бевосита Украина билан чегарасига 100 мингдан ошиқ қўшин тўплагани сабаб бўлмоқда.

 

Бокирхон Қосимхонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

287

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг