АҚШ Давлат котиби майда Украинага бориши мумкин. Бундан мақсад нима? 

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен жорий йилнинг май ойида Украинага ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.  

Телеканал маълумотларига кўра, Блинкеннинг Киевга ташрифи Россия ва АҚШ Президентлари Владимир Путин ва Жо Байденнинг ёзда бўлиши мумкин бўлган учрашуви муносабати билан амалга оширилади. 

Қайд этилишича, бу орқали Украина томонининг "ташвиши камайтирилади". 

"Байден маъмуриятининг потенциал учрашувдан бир неча ҳафта олдин ўз Бош дипломатини Украинага юбориши Вашингтон ушбу Шарқий Европа давлатини қўллаб-қувватлаши ва уни иттифоқчи сифатида қадрлаши тўғрисида аниқ сигнал беради", деб хабар берган телеканал. 

Маълумот ўрнида, Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Жо Байден июнь ойида учрашиши мумкин, аммо якуний қарор кўплаб омилларни ҳисобга олиб, қабул қилинади. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг