Байден ва Путин қачон учрашиши мумкинлиги айтилди

Олам 6838
image

Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Жо Байден июнь ойида учрашиши мумкин, аммо якуний қарор кўплаб омилларни ҳисобга олиб, қабул қилинади. Бу ҳақда Путиннинг ёрдамчии Юрий Ушаков маълум қилди.

Ушаков америка томони икки давлат раҳбарлари учрашувини ўтказиш ниятида эканини айтган. Бироқ саммит ўтказиш амалий тартибда муҳокама қилинмаяпти.

“Ҳозирча амалий тартибда муҳокама қилинмаяпти, лекин сигнал бор, кўриб чиқяпмиз. Қарор, албатта, кўплаб омилларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади”, деган РФ Президенти ёрдамчиси.

Ушаков Путин ва Байден учрашувининг тахминий муддати борасида июнь ойи кўрилаётганини, ҳатто аниқ сана ҳам борлигини қўшимча қилган. Аммо у аниқ санани айтмаган.

Эслатиб ўтамиз, Байден ва Путин 13 апрель куни телефон орқали мулоқот қилди. Мулоқот вақтида Байден учинчи давлатда Россия-АҚШ саммитини ўтказиш таклифини билдирган. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 269
Рейтинг: 3
t
×