АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистон учун 14,4 млн доллар сўради

Жамият

image

АҚШ Конгрессининг тадқиқот хизмати Ўзбекистондаги ислоҳотларга баҳо берилган ҳисоботни эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳисоботда Дональд Трамп маъмурияти бошиданоқ Ўзбекистоннинг ислоҳотларни амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларини қатъий қўллаб-қувватлаб келаётгани айтилган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойида Вашингтон шаҳрига расмий ташрифи чоғида қабул қилинган “Ўзбекистон ва АҚШ: стратегик шерикликнинг янги даври бошланиши” қўшма баёнотининг аҳамияти таъкидланди.

Ҳисобот муаллифлари хабар беришича, АҚШнинг Ўзбекистонга ёрдами мамлакатдаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга, қонун устуворлиги ва иқтисодий ривожланишга, шу жумладан, Америка технологияларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалигини диверсификация қилишга кўмак беришга қаратилгандир. Ҳамкорлик, шунингдек, хавфсизлик ва минтақавий барқарорликни таъминлаш мақсадида чегара назоратини яхшилашни ҳам кўзда тутади.

Қайд этилишича, Давлат департаменти Ўзбекистон учун 2020 молиявий йил учун 14,4 миллион доллар сўради. 2017 молиявий йилда бу рақам 10,6 млн доллар бўлган.

2017-2018 йилларда мамлакатлар ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми икки баравар кўпайди (тахминан 150 миллиондан 300 миллион долларгача). АҚШ савдо вазири Уилбур Росснинг фикрича, “савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш учун катта имкониятлар мавжуд”.


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат департаменти

Баҳолаганлар

231

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг