АҚШ COVID-19’га қарши кураш учун бошқа мамлакатларга 11 млрд доллар ажратди

Олам 2223
image

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар янги коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш учун бошқа мамлакатларга 11 миллиард доллар маблағ ажратди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти баёнотида сўз боради.

Бундан ташқари, АҚШ гуманитар ёрдам учун яна 194 миллион доллар ажратади, дейилади хабарда. Таъкидланишича, Американинг ўпкани сунъий шамоллатиш мосламаларини сотиб олишга ёрдам бериш учун 180 миллион доллар, пандемиядан азият чеккан муҳожирларни қўллаб-қувватлаш учун яна 14 миллион доллар ажратилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунёда коронавирусга чалинганлар сони 6,6 млндан ошди. 2,8 млн дан зиёд бемор шифо топган бўлса, 390 000 га яқини вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 апрель куни АҚШ ҳукумати АҚШ Ўзбекистонга кенг кўламда таҳлиллар ўтказиш учун лаборатория тизимларини тайёрлаш, тиббиёт муассасаларида инфекциялар профилактикаси ва назорати, COVID-19 устидан эпидемиологик назоратни ва COVID-19 беморлари ҳисобини юритишни яхшилаш, шунингдек, вирус ҳақидаги дезинформацияларга қарши курашиш ҳамда инсонларни давлат ва тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда ишлашга жалб қилиш учун воситалар тақдим этади. Бунинг учун 848 минг АҚШ доллари ажратди.

Бундан ташқари, 16 апрель куни Америка Қўшма Штатларининг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали, Ўзбекистонга қиймати қарийб 400 000 АҚШ доллари бўлган 131 320 кг озиқ-овқатни етказиб берди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 61
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×