АҚШ чегарасидаги мудҳиш воқеа сабаб 7 киши ҳалок бўлди

Олам 6341
image

АҚШнинг Техас штатида чегара патрулидан қочиб кетаётган машина иштирокида автоҳалокат рўй берди. Оқибатда етти киши ҳалок бўлди ва уч киши жароҳат олди. Бу ҳақда “El Paso Times” нашри хабар бермоқда.

Маҳаллий полиция сержанти Роберт Гомеснинг сўзларига кўра, воқеа содир бўлган пайтда Chevrolet Cruze’да 10 киши бўлган. Ҳодиса Эль-Пасо марказида юз берди. Автомобиль йўлнинг бурилиш қисмида бошқарувни йўқотган, йўлни ажратувчи чизиғидан ўтиб кетиб, ярим тиркамага бориб урилган. Натижада, етти киши ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

Чегарачилар қайси қонунбузарлик юзасидан машинани тўхтатмоқчи бўлгани ҳақида хабар берилмаган.

Ҳозирги вақтда содир бўлган автоҳалокат сабаблари юзасидан тергов Эль-Пасо полицияси томонидан чегара хизмати билан биргаликда олиб борилмоқда.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 175
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×