АҚШ бутун дунёдаги ҳарбийларини қайта жойлаштиради

Олам 4816
image

Пентагон АҚШ ҳарбий кучларининг дунё бўйлаб жойлашишини таҳлил тарзда қайта кўриб чиқади. Бу ҳақда мамлакатнинг янги Мудофаа вазири Ллойд Остин маълум қилган. Унинг баёноти Пентагон веб-сайтида эълон қилинган. 

“Ҳисоботда Бош қўмондонга армияни миллий манфаатларга мувофиқ равишда тақсимлаш бўйича ўз маслаҳатим акс эттирилган”, деган Остин. 

Шу билан бирга, вазир таҳлил давомида Пентагон АҚШнинг иттифоқчилари ва шериклари билан маслаҳатлашишини қўшимча қилган. 

Баёнотда Америка кучларини тақсимлаш бўйича аниқ бирон бир ўзгариш кўрсатилмаган. 

Маълумот ўрнида, 22 январь куни АҚШ Сенати Ллойд Остин номзодини Пентагон раҳбари лавозимига тасдиқлади. Остин Мудофаа вазирлигини бошқараётган биринчи афроамерикалик ҳисобланади. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 234
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×