АҚШ Британия империяси тақдирини такрорлаши тахмин қилинди

Олам 4857
image

Пекин Халқаро алоқалар институти профессори Янь Сюэтун АҚШнинг яқин орада таназзулга учрашини маълум қилди. Бу ҳақда "Spiegel"га асосланиб хабар берилган. 

Унга кўра, эҳтимол, АҚШнинг "синиши" узоқ вақт давомида "дунёдаги энг қудратли куч" бўлган Буюк Британия империясининг қулаши каби бўлади.

"Вақт ўтиши билан барча империялар таназзулга учрайди, кейинги минг йилликда ҳеч нарса ўзгармайди. Буюк давлатлар учта босқични бошдан кечирмоқда: тонг отиши, турғунлик ва таназзул", дея қўшимча қилган Сюэтун. 

Бундан ташқари, у келажакда АҚШ ва Хитой ўртасидаги қарама-қаршилик технологик устунликка интилиш орқали ривожланиши мумкинлигига аниқлик киритган. 

Шунингдек, профессор АҚШдаги ушбу жараёндан ҳайратланмаганини қўшимча қилган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 226
Рейтинг: 3
Теглар
t
×