АҚШ билан бир столда ўтиришнинг ҳожати йўқ – КХДР

Олам

image

Шимолий Корея ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Цой Сон Хи, АҚШ билан эҳтимолий саммит ҳақида хабарлар тарқалаётган пайтда, Пхеньян АҚШ томони билан музокараларга муҳтож эмаслигини айтди. Бу ҳақда бугун, 4 июль куни Корея марказий телеграф агентлиги (КМТА) хабар берди.

Шимолий Корея ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари таъкидлашича, Вашингтон Пхеньян билан мулоқотни фақат АҚШдаги ички муаммоларни ҳал қилиш учун кўриб чиқмоқда. "Корея-Америка мулоқотини сиёсий инқирозни ҳал қилиш учун восита деб ҳисоблайдиган АҚШ билан бир столда ўтиришнинг ҳожати йўқ", деди Цой Сон Хи.

Юқори даражадаги дипломатнинг қўшимча қилишича, “КХДР АҚШ томонидан бўлган узоқ таҳдидларга қарши аниқ стратегик чоралар ишлаб чиққан”. Аммо у гап айнан нима ҳақида кетаётганига ойдинлик киритмаган.

30 июнь куни Шимолий Корея бўйича Қўшма Штатларнинг махсус вакили Стивен Бигэн ноябрь ойида АҚШда ўтадиган Президентлик сайловига қадар Дональд Трамп ва Ким Чен Инларнинг учрашуқи бўлиши даргумон эканлигини таъкидлади. Аввалроқ эса, Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин сайловга қадар КХДР ва АҚШ етакчилари учрашувидан умидвор эканлигини маълум қилган эди.

АҚШ ва Шимолий Корея етакчилари ўртасидаги илк тарихий учрашув 2018 йилнинг 12 июнь куни Сингапурда бўлиб ўтган эди. Ўшанда Ким Чен Ин ва Дональд Трамп қўшма декларацияни имзолаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ КХДР

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made