Ўзбекистон-АҚШ Мудофаа вазирлари учрашди
Жамият
−
13 Июль 2019
3303Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновнинг Америка Қўшма Штатларига сафар қилиши ҳақида маълум қилган эдик.
Кеча, 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов АҚШ Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Марк Эспер билан учрашди.
Эспер ўзбекистонлик ҳамкасбини феврал ойида бу лавозимга келганидан бери Америка Қўшма Штатларига илк ташрифини ўтказаётганидан мамнун эканлигини билдирди.
“Ўзбекистон Афғонистондаги ҳарбий амалиётларни қўллаб-қувватлашда муҳим шерикларимиздан бири. АҚШ ва Ўзбекистон терроризм, чегара хавфсизлиги ва мудофаа масалаларида ҳамкорлик қилади”, деб айтиб ўтди АҚШ Мудофаа вазири.
Шунингдек, Эспер ҳамкорликда Ўзбекистон Қуролли Кучлари Академияси учун ўқув дастури ишлаб чиқилаётганлигини ҳам маълум қилди.
“Ўзбекистон нафақат Афғонистонда, балки Миссиссипи миллий гвардиясининг ҳамкорлик дастури бўйича ҳам муҳим шерик ҳисобланади. Биз ҳамкорликнинг янги йўлларини излаяпмиз ва бугун буни муҳокама қиламиз”, деб айтиб ўтди Эспер.
Ўз навбатида Баҳодир Қурбонов Эсперга самимий қабул учун миннатдорлик изҳор этиб, бугунги ташриф Ўзбекистон ва АҚШ Президентларининг 2018 йил май ойидаги учрашувининг мантиқий давоми эканлигини қайд этди.