АҚШ Беларусь Ҳукуматига қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди
Олам
−
24 Декабрь 2020
2898АҚШ Молия вазирлиги Беларус ҳукуматига нисбатан санкциялар рўйхати кенгайтирилганини маълум қилди.
Санкциялар рўйхатига Беларусь ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Геннадий Казакевич, Марказий сайлов комиссияси, Давлат хавсизлик қўмитасининг “Альфа” махсус вазифалар бўлинмаси, Минск шаҳар ижроия қўмитасининг ички ишлар бош бошқармаси ҳамда Минск шаҳар ОМОН бўлинмаси киритилган.
Санкциялар ушбу шахслар ва тузилмалар президентлик сайловларидаги фирибгарликлар ва кейинчалик тинч норозиликларни зўравонлик билан бостиришда иштирок этгани учун жорий қилинган.
АҚШ октябрь ойи бошида саккиз нафар беларуслик амалдорга санкция киритганди. Уларнинг орасида ўша вақтдаги Ички ишлар вазири Юрий Караев ва ИИВнинг бошқа вакиллари ҳамда МСК аъзолари бор эди.
Маълумот ўрнида, Беларусда жорий йилнинг 9 август куни мамлакат президентлиги учун сайловлар ўтказилганди. Расмий натижага кўра, сайловда Александр Лукашенко 81 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Аммо мамлакат халқи бу натижани қабул қилишни хоҳламай, намойишга чиқди. Сайловдан кейин бир ой давомида ҳар куни тинч норозилик намойиши уюштирилди. Аммо Ҳукумат полиция ва ОМОН гуруҳини ишга солиб, митингларни тарқатишга уринди. Юзлаб одамлар қўлга олинди.
Октябрь ойидан бошлаб ҳафтанинг охирида намойиш уюштириладиган бўлди ва бу ҳозиргача давом этяпти.
Сайловда Лукашенкога рақиблик қилган мухолифат етакчиси Светлана Тихановская Беларусни тарк этиб, Литвадан паноҳ топди. У ҳамон аҳолини Лукашенкога қарши намойишлар уюштиришга чақириб келяпти.
LiveБарчаси