АҚШ базаларига бир неча соат ичида 4 марта ҳужум уюштирилди

Олам

image

Кеча, 23 ноябрь куни АҚШ кучларига Ироқ ва Сурияда ракеталар ва қуролли учувчисиз самолётлар билан тўрт марта ҳужум уюштирилди, бироқ қурбонлар ва инфратузилмага зарар етмади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Анонимлик шарти билан гапирган америкалик расмийнинг айтишича, АҚШ ва халқаро кучларнинг Сурия шимоли-шарқидаги иккита базасига бир нечта ракеталар ва учувчисиз самолётлар орқали ҳужум қилинган.

Ироқда, Бағдоднинг ғарбидаги Айн ал-Асад авиабазасига ва мамлакат шимолидаги Эрбил аэропорти яқинидаги АҚШ кучлари жойлашган базага ҳам бир нечта учувчисиз самолётлар билан зарба берилган.

Бунинг учун жавобгарликни Ироқдаги “Исломий қаршилик” гуруҳи ўз зиммасига олган. Таҳлилчиларнинг фикрича, бу тузилма Ироқнинг Эрон билан алоқадор бир неча қуролли гуруҳларини бирлаштиради.

Қайд этиш жоизки, ҳужумлар Қўшма Штатлар Бағдоддан жанубда Эронга алоқадор "Катаиб Ҳизбуллоҳ" гуруҳига қарши зарба берганидан бир кун ўтиб содир бўлган. Гуруҳнинг билдиришича, АҚШ ҳужуми оқибатида саккиз киши ҳалок бўлган.

Ироқ ҳукумати ҳужумни эскалация ва суверенитетининг бузилиши сифатида қоралади.

АҚШ расмийларининг айтишича, 17 октябрдан бери, яъни Исроил-ҲАМАС уруши бошланганидан 10 кун ўтиб АҚШ ва халқаро кучлар базалари ўнлаб марта нишонга олинган.

“23 ноябрь ҳолатига кўра, Ироқда 36 та, Сурияда эса 37 та ҳужум содир этилган”, дейди АҚШ ҳарбий расмийси.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШнинг ҳужумлари Ироқ ҳукумати томонидан суверенитетнинг бузилиши сифатида қораланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг