АҚШ айбдор – Путин гипертовушли қурол ишлаб чиқарилиши ҳақида сўзлаб берди
Олам
−
19 Сентябрь 2020
17252АҚШнинг 2002 йилда Ракетага қарши мудофаа бўйича шартномадан чиқиши Россияни гипертовушли қурол ишлаб чиқаришга киришишга мажбур қилган. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Россия илк бор дунёда мисли йўқ қуролга эгалик қилади. Аммо кўп йиллар давомида РФ қуролланиш борасида рақобатчи давлатларини қувиб юрувчи ролида бўлган.
Давлат раҳбари етук конструктор, “Машинасозлик илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси” ҳарбий-саноат корпорациясининг фан бўйича маслаҳатчиси Герберт Ефремов билан видеоконференция вақтида таъкидлашича, Россиянинг ортда қолиши атом, ядро қуроллари, узоқ масаофага учувчи стратегик авиация, шунингдек, қитъалараро баллистик ракеталар билан боғлиқ бўлган.
Содир бўлган воқеалар дунёдаги стратегик балансни бузди, шунингдек, бошқа ривожланган давлатлардан таҳдидлар қабул қилиб олган Россияни хавфли вазиятда қолдирди.
“Россия бизнинг янги тарихимизда илк бор замонавий қуролларга эга. Улар кучи, қудрати, тезлиги, аниқлиги билан бизгача бўлган ва ҳозирда мавжуд қуроллардан бир неча марта устун. Бундай қурол дунёда ҳеч кимда йўқ, ҳеч бўлмаганда ҳозирча”, деган Путин.
Президент “Пересвет” лазер мажмуаси, “Кинжал” гипертовушли авиацион ракетаси, роботлаштирилган ядровий двигателга эга сувости “Посейдон” мажмуаси, чексиз масофага ета оладиган “Буревестник” қанотли ракетаси, денгизда қўллашга мўлжалланган гипертовули “Циркон” ракетаси ва бошқа қуролларнинг муҳандислари ва ишлаб чиқарувчиларини касб байрами билан табриклади.
“АҚШнинг 2002 йилда Ракетага қарши мудофаа бўйича шартномадан чиқиши Россияни гипертовушли қурол ишлаб чиқаришга мажбур қилди”, деб аниқлик киритган Путин.
Аввалроқ, АҚШ Президетни Дональд Трамп Россия ўзининг гипертовушли қуролларини Америкадан ўғирланган маълумотлар ёрдамида яратганини айтиб чиққанди. У бу хатолик АҚШнинг собиқ Президенти Барак Обама даврида юз берганини таъкидлаган.
LiveБарчаси