АҚШ армияси Хитой билан урушга тайёр эмас – собиқ генерал

Олам

image

Истеъфодаги америкалик генерал Жек Кин АҚШнинг Хитой билан урушга тайёрмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда “Fox Business” телеканали хабар берди.

“АҚШ армияси Хитой билан урушга етарлича тайёр эмас. Минтақада самарали ҳарбий тўхтатувчи кучимиз йўқ. Хитойда АҚШдан кўра кўпроқ кема, самолёт ва ракеталар бор”, дейди Жек Кин.

Киннинг фикрича, Тайван ҳам Пекин билан можарога етарлича тайёр эмас.

Тайван атрофидаги вазият ўтган йилнинг август ойи бошида, АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг ўша пайтдаги спикери Ненси Пелоси оролга ташриф буюрганидан сўнг сезиларли даражада кескинлашган. Тайванни ўз вилоятларидан бири деб билган Хитой бу ташрифни Вашингтоннинг Тайван сепаратизмини қўллаб-қувватлаши деб баҳолаган. Сўнгги ойларда Пекин доимий машғулотлар билан Тайван қирғоқлари яқинида ўз ҳарбий имкониятларини кучайтирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг