АҚШ Арманистондаги демократик жараёнларни қўллаб-қувватлайди 

Олам 1354
image
-

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали музокаралар олиб борди ва ҳамкасбига Арманистондаги демократик жараёнларни қўллаб-қувватлашини айтди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти сайтида хабар берилган. 

"Котиб қонун устуворлиги ва демократик институтларни ҳурмат қилишнинг муҳимлигини таъкидлаб, Арманистонда демократик жараёнлар ва институтларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашимизни билдирди", дейилган хабарда. 

Бундан ташқари, Блинкен "Тоғли Қорабоғ можаросини узоқ муддатли сиёсий йўл билан ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларни мамнуният билан қабул қилди", дейилган манбада. 

Эслатиб ўтамиз, 25 февраль куни Арманистон армияси мамлакат Бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилганди. 

Бунинг сабаби Арманистон Президенти Армен Саркисян Пашиняннинг таклифига биноан, Бош штаб раҳбарининг биринчи ўринбосари Тиран Хачатрянни ишдан бўшатганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 32
Рейтинг: 2.8
t
×