АҚШ “Ансоруллоҳ” нишонига айланган БААга қирувчи самолётлар юборади

Олам

image
0:00
0:00
download

Америка Қўшма Штатлари Яманнинг “Ансоруллоҳ” ҳаракатига қарши курашда ёрдам бериш учун БААга USS Cole ракета эсминецини ва бир нечта бешинчи авлод қирувчи самолётларини юборади. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги баёнотида маълум қилинди

БААга қўшимча ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарор АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин ва Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зоид Ал-Наҳаён ўртасидаги телефон суҳбатидан сўнг қабул қилинди. Қайд этилишича, суҳбат чоғида Остин ва Ал-Наҳаён ҳутийларнинг БААда тинч аҳоли қурбон бўлишига олиб келган сўнгги ҳужумларини муҳокама қилган. 

Бундан ташқари, Ллойд АҚШ ҳарбийлари ҳутийлар томонидан амалга ошириладиган ракета ҳужумларининг олдини олиш учун БААга разведка маълумотларини тақдим этишда давом этишини айтган. 

Исёнчилар январь ойи ўрталаридан бери БАА ҳудудини уч марта ракета учириб, агар амирликлар “Ямандаги тажовуз ва блокадани” тўхтатмаса, бу ҳужумлар кўламини ошириш билан таҳдид қилган. 

Яманда 2014 йил августидан бери ҳукумат кучлари ва исёнчи қуролли гуруҳлар ўртасидаги қарама-қаршилик давом этмоқда. 2015 йил март ойида Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция мамлакатга бостириб кириши билан у ўзининг энг фаол босқичига кирди. Олти йилдан ортиқ давом этган можаролар дунёдаги энг йирик гуманитар инқирозга олиб келди. БМТ маълумотларига кўра, 24 миллиондан ортиқ яманлик (мамлакат аҳолисининг қарийб 80 фоизи) инсонпарварлик ёрдамига муҳтож, ички кўчирилганлар сони эса 4 миллиондан ошади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ БАА

Баҳолаганлар

393

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг