АҚШ Афғонистонга 266 млн долларлик ёрдам кўрсатади

Олам

image
АҚШ ваъдасини бажаряптими? Афғонистондан ҳарбийларнинг қанча қисми чиқиб кетгани очиқланди north_east

АҚШ ваъдасини бажаряптими? Афғонистондан ҳарбийларнинг қанча қисми чиқиб кетгани очиқланди

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Вашингтон Афғонистонга 266 миллион доллар миқдорида ёрдам беришини маълум қилди ва ушбу маблағ билан бирга 2002 йилдан бери Америка Афғонистонга кўрсатган инсонпарварлик ёрдамининг умумий ҳажми 3,9 миллиард долларни ташкил этишини таъкидлади.

Блинкеннинг тахминларига кўра, Афғонистонда 18 миллионга яқин одам қўллаб-қувватлашга муҳтож. АҚШ ёрдам пакети уларнинг айримларини уй-жой, тиббий ёрдам, сув ва озиқ-овқат билан таъминлайди, шунингдек, санитария ва эпидемияга қарши шароитларни яратади.

Давлат котиби ушбу маблағлар бошқа нарсалар қатори, айниқса зўравонлик хавфи остида бўлган аёллар ва қизларга ёрдам беришини таъкидлади. Блинкен, шунингдек, бошқа мамлакатларни Афғонистонга етказиб бериладиган гуманитар ёрдамларга қўшилишга чақирди ва қочқинларни қабул қилган давлатларга миннатдорлик билдирди. 

Бундан ташқари, Давлат котиби Афғонистон раҳбарлари ва “Толибон” раҳбарларига можарони сиёсий йўл билан ҳал қилишнинг тинчлик жараёнини тезлаштириш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилди.

Эслатиб ўтамиз, май ойи бошида АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиш ишларини бошлаб юборди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон АҚШ

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг