АҚШ Адлия вазирлиги Google’ни бўлиш вариантини кўриб чиқмоқда 

Олам

image

АҚШ Адлия вазирлиги Google монополияга қарши қонунларни бузганлиги учун компанияни мажбуран бир неча қисмларга бўлиш ҳамда OS Android ва Chrome браузеридан маҳрум қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Тhе New York Times” нашри хабар берди. 

АҚШ Адлия вазирлиги ўтган ҳафтада Google’ни қидирув тизимлари ва онлайн реклама бозорида монополист, деб тан олганидан сўнг компанияни бўлиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Тахминларга кўра, агар бу режа амалга ошса, компания OS Android бўлими ва Chrome браузерини ажратиши керак бўлади. Яна бошқа тахминлар эса Google’ни ўз маълумотларини рақобатчилари билан бўлишишга мажбурлаш, шунингдек, Apple ва бошқа смартфон ишлаб чиқарувчилари билан Google’ни стандарт қидирув тизими сифатида ўрнатишга мажбур қиладиган битимлардан воз кечиш заруриятини кўрсатади. 

Бундан ташқари, вазирлик компаниядан матнли рекламаларни тузишда қўлланиладиган Google AdWords тизими сотувини талаб қилиши ҳам мумкин. 

Бошқа маълумотларга кўра, ҳукумат турли компаниялар ва экспертлар билан Google устунлигини чеклаш бўйича таклифларини муҳокама қилмоқда. Google вакиллари эса вазиятга изоҳ беришдан бош тортди. 

Маълумот учун, компания чекловчи ва рақобатга қарши чоралар кўриш орқали онлайн қидирув ва реклама бозорида монополияни ноқонуний ушлаб туришда айбланмоқда. Бундан ташқари, компаниянинг Android қурилмаларни ишлаб чиқарувчилар билан келишувлари асосида бошқа қидирув тизимларини олдиндан ўрнатиш ҳамда реклама қилиш тақиқланади. Бу эса бошқа қидирув хизматларига бозорда самарали рақобатлашиш имконини бермайди.

Мафтуна Мадаминова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг