АҚШ “абадий урушлар”да қатнашишдан бош тортди
Олам
−
04 Март 2021
6858АҚШ энди узоқ муддатли урушларда қатнашмайди. Бу ҳақда "Оқ Уйнинг Миллий хавфсизлик бўйича вақтинчалик стратегик йўриқномаси"га асосланиб хабар берилган.
"АҚШ минглаб одамларнинг ҳаёти ва триллионлаб долларлар йўқотишга сабаб бўлувчи "абадий урушлар"да қатнашмаслиги керак ва қатнашмайди", дейилган ҳужжатда.
Оқ уй Американинг Афғонистондаги "энг узоқ уруш"ни тугатиш ва душманларни жиловлаш ҳамда уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун чет эллик ҳамкорлар билан ишлаш нияти борлигини таъкидлаган.
"Бизнинг иштирокимиз Ҳинд-Тинч океани ва Европада энг кучли бўлади. Яқин Шарқда ўз ҳарбий кучимизни халқаро террористик тармоқларни бузиш, Эроннинг тажовузкорлигини жиловлаш ва АҚШнинг бошқа ҳаётий манфаатларини ҳимоя қила оладиган зарур даражага етказамиз", дея таъкидлаган АҚШ маъмурияти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь