АҚШ Европадаги қўшинларини йил охиригача олиб чиқиши мумкин
Олам
−
17 Май
2773Америка Қўшма Штатлари НАТО иттифоқчилари билан Америка қўшинларини Европа давлатларидан олиб чиқиш бўйича маслаҳатлашувларни жорий йилнинг июнь ойида бўлиб ўтадиган Гаагадаги саммитдан сўнг бошлайди. Бу ҳақда АҚШнинг альянсдаги доимий вакили Мэттью Уитакер Эстониядаги хавфсизлик бўйича конференцияда маълум қилди.
Уитакернинг айтишича, Европадаги ҳарбий иштирокни қисқартириш қарори ҳали якунига етмаган, аммо Вашингтон шу йил охирида иттифоқчилар билан тегишли музокараларни бошлашни режалаштирмоқда.
“Қарор қабул қилингандан кейин биз буни НАТО доирасида муҳокама қиламиз”, деб таъкидлади америкалик дипломат.
Унинг қўшимча қилишича, маслаҳатлашувлар коллектив хавфсизлик тизимидаги бўшлиқларнинг олдини олишга ва европалик ҳамкорлар билан юзага келиши мумкин бўлган ўзгаришларни мувофиқлаштиришга қаратилган.
Дипломатга кўра, АҚШ қўшинларини Европадан олиб чиқиш ташаббуси янги ғоя эмас, балки узоқ муддатли стратегиянинг бир қисмидир.
Март ойи бошида “The Washington Post” нашри Европа Иттифоқи дипломатик доираларидаги учта манбага таяниб, Европа Қўшма Штатлар собиқ президент Жо Байден томонидан минтақага юборилган 20 мингга яқин қўшимча қўшинларини Европадан олиб чиқиб кетишини кутаётгани ҳақида ёзган эди.
Оқ уй раҳбари Дональд Трамп лавозимга киришгач, НАТО давлатларини мудофаа харажатларини ЯИМнинг 5 фоизигача оширишга чақирди.
LiveБарчаси