АҚШнинг Европадаги ҳарбий базалари шай ҳолатга келтирилди – CNN  

Олам

image

29 ва 30 июнь кунлари АҚШнинг Европадаги бир қатор ҳарбий базалари юқори шай ҳолатга келтирилди ва куч ҳимояси даражаси АҚШ қўшинлари ёки иншоотлари террористик ҳужумга дучор бўлиши мумкинлигидан хавотирлар фонида иккинчи энг юқори даражага кўтарилди. Бу ҳақда кеча, 30 июнь куни номи ошкор этилмаган икки америкалик расмийга таяниб, CNN хабар берди.

“Ушбу ҳарбий базалар, жумладан, АҚШнинг Европа қўмондонлиги (USEUCOM) уйи бўлган Штутгарт армияси гарнизони, 30 июнь куни ўзларининг куч ҳимоясини “Чарли” даражасига оширди”, деб айтда нашр суҳбатдошлари.

АҚШ армиясининг маълумотларига кўра, бу даража теракт ёки ҳарбий ходимлар ёки иншоотларга ҳужум қилиш эҳтимолини кўрсатувчи разведка маълумотлари мавжуд бўлганда қўлланилади.

АҚШнинг Европадаги ҳарбий базаларидан бирида жойлашган CNN манбаларидан бири бу даражадаги таҳдид у ерда камида 10 йил давомида кузатилмаганини таъкидлади. 

“Бу, одатда, ҳарбийлар фаол таҳдиддан хабардор эканлигини англатади”, деди у.

АҚШнинг Европадаги қўмондонлиги матбуот котиби Дэн Дэй АҚШ кучлари учун махсус ҳимоя даражалари ҳақида изоҳ беришдан бош тортди. Бироқ, унинг таъкидлашича, қўмондонлик "Америка ҳарбий хизматчиларининг чет элдаги хавфсизлигига таъсир қилувчи кўплаб омилларни доимий равишда баҳолаб боради".

"Ушбу саъй-ҳаракатлар доирасида биз тез-тез қўшинларимиз хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча чоралар кўрамиз. Оператив хавфсизлик нуқтаи назаридан, биз аниқ чоралар ҳақида гапирмаймиз, лекин биз ҳушёр бўламиз", дея қўшимча қилди у.

Американинг Европадаги ҳарбий базаларида хавфсизлик чораларини кучайтириш учун қандай разведка асос бўлганлиги номаълум. Бироқ Европа расмийлари қитъада эҳтимолий террорчилик таҳдиди ҳақида огоҳлантирган, айниқса июль ойида Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари арафасида ҳамда Германияда футбол бўйича жорий Европа чемпионати вақтида.

Маълумот учун, футбол бўйича Европа чемпионати вақтида хавфсизликни таъминлаш мақсадида Германия ҳукумати немис полициячиларини қўллаб-қувватлаш учун бошқа мамлакатлардан 580 нафар полициячини жалб қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Европа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг