АҚШ 2022 йилда ҳарбий техника савдосидан қанча даромад кўргани маълум бўлди
Олам
−
26 Январь 2023
122902022 йилда АҚШ ҳарбий техникаси экспорти қарийб 49 фоизга ошиб, жами 205,6 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти ўз баёнотида маълум қилди.
Қайд этилишича, 2022 молия йилида Америка компаниялари томонидан ҳарбий техниканинг тўғридан-тўғри савдоси 48,6 фоизга ўсган. Савдо қиймати 153,7 миллиард долларни ташкил қилди. АҚШ ҳукумати орқали ҳарбий техника савдоси ўтган молиявий йилга нисбатан 49,1 фоизга ошди.
2021 йилда АҚШ хорижий давлатларга ҳарбий техника сотиш орқали 138,2 миллиард доллар даромад қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 26 январь куни АҚШ Президенти Жо Байден Киевга 31 та M1 Abrams танки жўнатилишини маълум қилганди.