АҚШ 20 йил давом этган афғон урушида кунига 300 миллион доллар сарфлаган
Олам
−
19 Август 2021
10941АҚШ тарихида энг узоқ давом этган Афғонистондаги йигирма йиллик урушда кунига бир неча юз миллион доллар сарфланган. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ва хавфсизлик сиёсати бўйича юқори вакили Жозеп Боррель маълум қилди.
“АҚШ ҳар куни Афғонистонда 300 миллион доллардан кўпроқ маблағ сарфлади”, дейди у республикадаги вазият бўйича Европа Иттифоқи қўмиталари йиғилишида.
Шундай қилиб, штатларнинг контингентини мамлакатда ушлаб туриш учун жами икки триллион доллардан ошиқ маблағ сарф қилинган.
Боррелнинг сўзларига кўра, қилинган харажатлар ўзини оқламаган ва натижалар анча камтар кўринишда. Афғонистонда ҳокимият алмашиши мамлакат учун ҳам, бошқа давлатлар учун ҳам ҳақиқий ҳалокатга айланди, дея қўшимча қилган у.
Бундан ташқари, Европа Иттифоқининг юқори вакили содир бўлган воқеа барча учун, шу жумладан “Толибон”га ҳам кутилмаган ҳодисага айланганини қайд этган.
АҚШ узоқ вақт ўйлаб Президент Байден даврида Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишни бошлади. Мамлакатни бир куч тарк этиши фонида бошқа бир кун — “Толибон” фаоллашди ва бирин-кетин мамлакат ҳудудларини эгаллаб ола бошлади. Жорий йилнинг 15 август куни мамлакат пойтахти Қобул эгаллангач Афғонистон Ислом Республикаси қулади, Президент Ашраф Ғани эса мамлакатни тарк этди.
Ҳокимиятга толиблар келганидан кейинги дастлабки кунларда Қобул аэропортида тартибсизлик ҳукм сурди: одамлар дипломатик ходимларни мамлакатдан олиб кетаётган хорижий самолётларга ҳужум қилди. Кейинчалик маълум бўлишича, бир неча киши самолёт бортидан йиқилиб вафот этган.
Дурдона Пирназарова
LiveБарчаси