АҚШ 125 минг қочқин қабул қилмоқчи. Қанчаси Марказий Осиёга аталган?

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ Президенти Жо Байден 2022 йилда мамлакатга қочқинларни қабул қилиш квотасини 62,5 мингдан 125 мингтага кўпайтирди. Бу ҳақда Оқ уй тарқатган баёнотда сўз боради.

“2022 молиявий йилда Қўшма Штатларга 125 минггача қочқиннинг қабул қилиниши инсонпарварлик нуқтаи назаридан келиб чиқади ёки миллий манфаатларга мос келади”, деб таъкидлади Америка раҳбари.

Шу билан бирга, Вашингтон маъмурияти Европа ва Марказий Осиё мамлакатларидан 10 минг қочқинни қабул қилмоқчи. Тақсимот эса қуйидагича:

  • Африка – 40 минг
  • Шарқий Осиё – 15 минг
  • Европа ва Марказий Осиё – 10 минг
  • Лотин Америкаси/Кариб денгизи – 15 минг
  • Яқин Шарқ/Жанубий Осиё – 35 минг
  • Захира – 10 минг 

Бунга қадар ҳукумат Конгрессни мамлакатга қочқинларни қабул қилиш квотасини ошириш нияти ҳақида огоҳлантирганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Байден Трамп даврида ўрнатилган квотани 15 мингдан (1980 йилдан бери энг паст кўрсаткич) 62,5 мингга оширган эди. 

Маълумот ўрнида, афғон инқирозидан сўнг, АҚШ расмийлари мамлакатда жойлашган ҳарбий базаларининг 8 тасига 53 мингдан ортиқ қочқинни жойлаштирди. Қайд этиш керакки, ушбу базаларда афғонлар ва ҳарбийлар ўртасида келишмовчилик чиққан ҳолатлар ҳам бўлди, ҳатто афғонистонлик қочқин эркаклар америкалик аёл ҳарбийга ҳужум қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бундан ташқари, мингга яқин афғонистонликлар ушбу базаларни ҳеч қандай хат-ҳужжатсиз ташлаб кетди. Ўз навбатида, жамоатчилик фаоллари оч, уйсиз, пулсиз ва тилни билмайдиган ҳамда уруш кўрган афғонлар америкаликлар учун хавф туғдиришидан хавотирда эканини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг