АҚШ ҳарбийлари жойлашган Суриядаги газ заводида портлаш содир бўлди

Олам 3263
image

Суриянинг шарқидаги Дайр-аз-Зор вилоятидаги АҚШ ҳарбийлари жойлашган “Cоноcо” газни қайта ишлаш заводида портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда Суриянинг SANA давлат ахборот агентлиги ўз манбаларига асосланиб.

Исроилнинг “The Jerusalem Post” газетаси “Deir Ezzor 24” маҳаллий янгиликлар манбасига асосланиб хабар беришича, портлаш миномёт снарядидан келиб чиққан бўлиши мумкин.

АҚШ Мудофаа вазирлиги ва оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, ўз навбатида портлаш АҚШ армиясига қилинган “билвосита ҳужум” оқибати эканини айтди. Қурбонлар, ярадорлар ва вайронагарчиликлар йўқ.

Июнь ойи охирида “Дайр-аз-Зор” вилоятидаги “Омар ”нефть кони яқинида АҚШ ҳарбий кучлари жойлаштирилган ҳудуд ракета зарбалари остида қолганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 131
Рейтинг: 2.9
t
×